Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қариш жараёнини тезлатиб, одам умрини узайтириш мумкин — олимлар

Қариш жараёнини тезлатиб, одам умрини узайтириш мумкин — олимлар

Фото: «Econet»

Дюк университети олимлари одамларнинг қариш жараёни ўзгармас тезликда кечишини аниқлашди. Бу илмий кузатувлар натижалари «Nature Communications» нашри томонидан ёритилди.

Фото: «Nature Communications» 

Илмий тадқиқотлар давомида одамлар ва бир неча турдаги маймунларнинг ўлимларига оид жадваллар солиштирилган. Турларнинг ҳаёти давомийлиги уларнинг ўлиши билан синхрон (уйғун) кечиши олимларнинг эътиборини тортди: улар қанча узоқ яшаса — ўлими ҳам бир тарзда юз беради.

Олимлар келган хулоса шу бўлдики, тур вакилларининг  ўртача умр кўриш ёши ошгани сайин уларнинг ўлим вақти ўртасидаги фарқ текисланиб боради — ҳамманинг умри деярли бир хил вақт оралиғида тугайди. Аниқланган яна бир ғалати факт шуки, умр кўриш чегарасини қариш жараёнини тезлатиш ҳисобига кенгайтириш мумкин экан. Айни бир пайтда, энг қийини — мана шу омилни ўзгартиришдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг