Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида яна «ишкал». Навбатдаги видео тарқалди

Қаршида яна «ишкал». Навбатдаги видео тарқалди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Қарши туманида содир бўлган навбатдаги жанжал видеоси тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2021 йил 14 август куни туман марказида жойлашган «Сим-Сим» савдо марказида соат тахминан 22:00ларда Қарши туманида яшовчи О.Қ. ва шериги Х.Ё. билан бирга ўтириб овқатланиб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, «Сим-Сим» савдо марказидан соат тахминан 00:00ларда ташқарига чиққан.

Савдо маркази олдида ўтирган фуқаролар А.Ф., Р.Р. ва И.Ж.лар билан ўзаро тортишиб қолган. О.Қ. жанжалда И.Ж.ни юз қисмига ургач, ўртада жанжал юзага келиб, жанжалга Х.Ё. ҳам қўшилган.

Мазкур ҳолат Қарши тумани ИИБ навбатчилик қисмида қайд этилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаролар О.Қ ва Х.Ё.га нисбатан Ўз Р ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида спорт устаси Элбек Раҳимов бир неча киши томонидан ўлдириб кетилганлиги хабар берилганди.

Орадан бир кун ўтиб, Қарши шаҳрида жойлашган савдо дўконларининг бирида пичоқ ва биталар билан қуролланганлар ўртасида жанжал юз бергани видеоси тарқалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг