Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаршидаги асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ёнғин чиқди

Қаршидаги асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ёнғин чиқди

Фото: «dpchas.com»

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 25 декабрь куни Ислом Каримов кўчасида жойлашган 1-сонли асаб-руҳий касалликлар шифохонасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин шифокорлар томонидан ўчирилди. Оқибатда 2-қаватнинг 2 квадрат метр майдони ёниб зарар кўрган ва шу шифохона тарбияланувчиси Р.С. куйиш жароҳатини олган.

Суриштирув ишлари натижасида ёнғин электр иситиш печи устига кийим-кечакларни қуритиш учун илиб қўйилганидан келиб чиққанлиги аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг