Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда икки ойда 400 дан ортиқ оила бузилди

Қашқадарёда икки ойда 400 дан ортиқ оила бузилди

Фото: ЎзА

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Қашқадарё вилоятида оилавий ажримлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 тага кўпайиб, 403 тани ташкил қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Оилавий ажримлар сонидаги ўсиш бўйича етакчилик Миришкор туманида. Шу давр мобайнида ҳудудда 19 та оила бузилган, ўсиш — 17 та.

Чироқчи туманида январь-февраль ойларида 40 та оилавий ажрим қайд этилган, ўсишдаги кўрсаткич эса 11 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, Китоб туманида 58 та (ўсиш 9 та), Нишон туманида 16 та (ўсиш 7 та), Ғузор туманида 16 та (ўсиш 7 та) оилавий ажримлар ҳисобга олинган.

Олиб борилган ўрганишлар ажримларнинг 145 тасига эр-хотин, қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчиликлар 89 та ҳолатда эса эр бошқа аёлга уйлангани ёки узоқ муддат хорижга чиқиб кетгани сабаб бўлганини кўрсатган. Бефарзандлик 76 ҳолатда оилавий муносабатлар ниҳояланишига олиб келган. 17 киши эса ичкиликка ружу қўйгани боис муқаддас оила қўрғонини сақлаб қололмаган бўлса, қолган ажримларга ҳам шу каби маиший муаммолар сабаб бўлган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг