Қашқадарёда мудҳиш ҳодиса: «Нексия-2» тўрт кишини босиб кетди
![Қашқадарёда мудҳиш ҳодиса: «Нексия-2» тўрт кишини босиб кетди](https://xabar.uz/static/crop/2/3/920__95_2323462672.jpg)
Куни кеча, 3 январь куни тахминан соат 18:20лар чамасида Яккабоғ тумани «Алакуйлак» МФЙда яшовчи Р.А. ўзини бошқарувида бўлган «Нексия-2» русумли автомашинасида тўрт кишини босиб кетди.
У «Тошкент-Термиз» М-39 йўлининг 1139 кмда Шаҳрисабз туманидан Яккабоғ тумани йўналишида ҳаракатланаётганда йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган, Яккабоғ тумани «Наврўз» МФЙда яшовчилар Ж.Х., М.М., вояга етмаганлар Ш.С., Ш.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Бир нафари тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан Р.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» бандига асосан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳайдовчи Р.А. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган, дейилади Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter