Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси давлатда мобил интернет қиммат?

Қайси давлатда мобил интернет қиммат?

Америка Қўшма Штатлар энг қиммат мобил интернетга эга бўлган етакчи давлатлар қаторига кирди. Тадқиқотчилар 233 мамлакатдан 5000 та тарифларни ўрганишди. Бу ҳақда ferra.ru маълум қилди

Йиллик асосда, АҚШда бир гигабайт (Гб) учун ўртача нарх 2021 йилдаги 3,33 доллардан 68,7 фоизга ошган. 2022 йилда нархларнинг энг катта пасайиши Италияда бўлиб, у ерда 1 Гб нархи 54,8 фоизга камайган.

Шунингдек, мобил маълумотларнинг энг юқори нархи Муқаддас Елена оролида экан. У ерда бир гигабайт учун нарх 41,06 доллар эканлиги қайд этилган. Кейинги ўринни Фолкленд ороллари эгаллади, ҳар бир гигабайтнинг ўртача нархи 38,45 долларни ташкил қилади. Цивилизациядан узоқ мамлакатлар энг юқори тарифларга эга бўлиши ажабланарли эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг