Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қибрайда 27 ёшли йигит ўз танишлари томонидан уриб ўлдирилди

Қибрайда 27 ёшли йигит ўз танишлари томонидан уриб ўлдирилди

8 июнь куни соат тахминан 23:00 да фуқаро 30 ёшли Ш.К. танишлари 27 ёшли Ш.Р. ва 26 ёшли Б.А. лар билан бир гуруҳ бўлиб, Қибрай тумани Ёшлик кўчасида ўзларига олдиндан таниш бўлган 27 ёшли Д.Б. билан ўрталарида юзага келган оғзаки келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, жанжал вақтида улар Д.Б. ни бош-юз соҳаси ва танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган.

Натижада Д.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ш.К., Ш.Р. ва Б.А. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу фуқаролар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг