Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахс ИИВ сайтидаги рўйхатдан ўчирилди, аммо бунинг сабаби маълум қилинмади

Қидирувдаги шахс ИИВ сайтидаги рўйхатдан ўчирилди, аммо бунинг сабаби маълум қилинмади

Иллюстратив сурат.

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Президент қарорига мувофиқ Мусаев Беҳзод Анварович Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўқувчиларимизга Беҳзод Мусаев шахси ва фаолияти ҳақида кўпроқ ахборот бериш мақсадида маълумотларни қидираётиб, тасодифан Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида худди шу исмдаги Ўзбекистон фуқароси қидирувдаги шахслар рўйхатида турганини аниқлаганимиз ҳақида  маълум қилган эдик.

Ўзбекистон ИИВ расмий сайтидан скриншот

ИИВ сайтидаги хабарга кўра, қидирилаётган шахс 1973 йилнинг 12 декабрида туғилган. У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «А» банди, 175-моддаси 2-қисми «А» банди, 178-моддаси 3-қисми, 179-моддаси, 184-моддаси 3-қисми, 205-моддаси 2-қисми «А» банди билан айбланиб, қидирувга берилган эди.

Маълум бўлишича, айни пайтга келиб, ИИВ сайтидаги му маълумот ўчирилган. Бироқ бунинг сабаблари, шунингдек, қидирувдаги шахс Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Мусаев Беҳзод Анварович билан битта одамми ёки бошқа-бошқа шахслар эканига ҳеч бир изоҳ берилмаган.

Ўзбекистон ИИВ расмий сайтидан скриншот

Эслатиб ўтамиз, «Xabar.uz»нинг айнан шу мазмундаги сўровига Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини маълум қилган, хабар сайтга жойланаётган вақтда эса ИИВ матбуот хизмати билан боғланишнинг иложи бўлмаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг