Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қидирувдаги шахсни қўлга олишда ИИББ ходимлари тан жароҳати олди

Қидирувдаги шахсни қўлга олишда ИИББ ходимлари тан жароҳати олди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш давомида 26 яшар Воҳид Тошматовнинг яшаш жойи аниқланди. Бир неча бор судланган бу шахс жорий йилнинг 14 январида Фарғона вилоят ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувга берилганди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида. 

Тошматовни қўлга олиш чоғида унинг квартирасида бирга бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, икки нафар ходимга тан жароҳати етказишган.

Ёрдамга етиб келган қўшимча наряд Тошматов билан бирга жами 10 кишини қўлга олган. Текширув давомида қўлга олинганлардан 3 нафари ҳам қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Аниқланишича, Фарғона вилоятидан бўлган 46 яшар Одина Соҳибова, 22 ёшли Озодбек Соҳибов ва 24 яшар Зоҳид Тошматов муқаддам ЖКнинг «Фирибгарлик» ва «Безорилик» моддаларида кўзда тутилган жиноятлари учун қидирувга берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг