Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қилмаган жинояти учун 43 йил қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқарилди

Қилмаган жинояти учун 43 йил қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқарилди

Сандра Ҳемме.

Фото: Getty Images

43 йил — ҳали ҳеч бир аёл қилмаган жинояти учун Америка қамоқхонасида бунчалик кўп вақт ўтирмаган. Ўтган жума куни адолат тантана қилди ва Сандра Ҳемме Ўрта Ғарбда жойлаган аёллар колониясидан озодликка чиқарилди, деб ёзмоқда BBC.

Ҳемме кутубхоначи аёлни пичоқлаб ўлдиришда айбдор деб топилиб, 1980 йилда бир умрга озодликдан маҳрум этилганди. Унга қарши қўйилган ягона далил — аёл айбига иқрор бўлгани эди.

Орадан қирқ йил ўтиб, суд ишни қайта очиб, кўриб чиқишни бошлади ва Ҳемме айбдор эмас, деган хулосага келди. Июн ойидаги суд қарорида айтилишича, гумонланувчи руҳий хасталиклар шифохонасида, транквилизаторлар таъсири остида сўроқ қилинган. Терговчилар том маънода ундан ўзларига керакли жавобларни «суғуриб олишган».

Миссури штатининг учта суди қарорига қарамасдан (қуйи инстанция, апелляция ва олий суд), штат прокурори айбсиз 43 йил қамоқда ўтирган аёлни қўйиб юбормаслик учун сўнгги дақиқаларгача курашди. Фақатгина судя прокурорни судга ҳурматсизлиги учун жиноий жавобгарликкка тортиши мумкинлигини айтганидан сўнггина қамоқхонанинг темир дарвозалари очилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг