Қирол Салмон тахтини тарк этяптими?
![Қирол Салмон тахтини тарк этяптими?](https://xabar.uz/static/crop/2/3/920__95_2351730214.jpg)
«Taktikal Repourt» журнали Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазизнинг соғлиғига доир муҳим маълумотларни қўлга киритди. Бу ҳақда «Haber7.com» сайти хабар бермоқда.
Салмон ибн Абдулазизнинг соғлиғи яхши эмас, у нафас йўлларидан шикоят қилмоқда.
Журнал подшоҳ саройидан олинган маълумотларга таяниб, қиролнинг кеча операция қилинганини ёзди.
Соғлиғи ёмонлашгани боис қирол барча расмий учрашувларни бекор қилган. Лекин ҳануз у валиаҳд Муҳаммад ибн Салмонга ҳокимиятни топширмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter