Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилади

«Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилади

Жорий йил 20 июндаги ПҚ-227-сон Президент қарори билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотлар жадаллаштирилади.

Шунингдек, қарорга кўра, давлат муассасаси шаклида «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилади.

Лойиҳа офиси ҳар ойда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасини ислоҳ қилиш ҳолати, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида Президент Администрациясига ахборот киритиб боради.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Лойиҳа офиси томонидан:

  • 2024 йилда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини текшириш ва экспорт улушини ошириш учун Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида халқаро талабларга мос бўлган 3 та замонавий лаборатория ташкил этиш чоралари кўрилади.
  • 2024/2025 ўқув йилидан аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари билимини, педагогларининг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари фаолиятини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими такомиллаштирилади;
  • Шунингдек, Тошкент давлат аграр университетида таълим йўналишлари босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Лойиҳа офисига тегишли вазирлик ва идоралар, уларнинг тизимидаги муассасалар, илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассисларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, шартнома асосида Лойиҳа офиси фаолиятига жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг