Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати муҳокама этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, «Ўзбеккосмос» агентлиги, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирда соҳани рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича замонавий ахборот тизимлари ҳамда дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг ҳозирги ҳолати, яратилаётган ахборот тизимларининг мақсади ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги субъектлари учун долзарб хизматлар ва маълумотларни рақамли технологиялар ёрдамида тақдим  этиш, бу борада жараёнларнинг шаффофлигини ошириш ва инсон омилини камайтириш чораларини кўриш, идоралараро қишлоқ хўжалигига оид маълумотларнинг электрон алмашинувини йўлга қўйиш, ахборот ва геоахборот технологияларини соҳада қўллаш бўйича ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, Тошкент давлат аграр университетида соҳада ахборот технологиялари ва инновацион ечимлар бўйича истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқиш, таълимни ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш, шунингдек илмий салоҳиятни кучайтириш йўналишида  тегишли тавсия ва вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг