Қонга буланган айиқ мактаб биносига киришга урингани айтилмоқда
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги қишлоқларнинг бирига борган ёввойи айиқ ҳудуддаги мактаб биносига киришга урингани айтилмоқда, деб хабар берди «Дарё».
Маълум бўлишича, ёввойи айиқ борган мактаб қишлоқдаги 103-мактаб биноси ҳисобланади.
«Айиқ мактаб биносига киришга уринган. Аммо бунинг имконини қилолмаган. Видеода мактаб биносининг кириш эшиги ва деразаларида қон излари, қон доғларига кўзингиз тушиши, шунингдек, дераза ойналаридан бири синганини кўришингиз мумкин», — дейди манба.
Аввалроқ Чироқчи тумани ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва туман экология бўлими ходимлари ёввойи айиқни тутиб, уни Самарқанддаги қўриқхонага топшириш ҳаракатига тушгани маълум қилинганди (видео).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter