Қўнғиротдаги ЙТҲда эр-хотин ҳалок бўлди
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида 2 март куни соат 07:55 ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи Қ.Ю. ўзининг бошқарувида бўлган «Лада» русумли автомашинасини «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 йўлининг 900-км.да ҳайдаб кетаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, натижада шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган «Камаз» русумли юк автомашина тиркамасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада «Лада» автомашинаси йўловчилари Б.С. ва унинг турмуш ўртоғи С.И. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Яна бир йўловчи А.О. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter