Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқонда масжид имом-хатиби, унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди ис газидан вафот этгани айтилмоқда

Қўқонда масжид имом-хатиби, унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди ис газидан вафот этгани айтилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» жоме масжиди имом-хатиби Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

Маълум қилинишича, бугун 21 март куни Саидкамолхон домла Маҳмудов, унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзанди ўз хонадонида ис газидан заҳарланиш натижасида оламдан ўтган.

Саидкамолхон домла 2014 йилдан буён «Ҳазрати Аббос»  масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётганди.

Жаноза намози бугун 21 март куни соат 20:30 да марҳумнинг хонадони (Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси Сангзор кўчаси)да ўқилади.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг