Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қора бозор»да долларни 8500 сўмдан пуллаётганлар ушланди

«Қора бозор»да долларни 8500 сўмдан пуллаётганлар ушланди

2019 йилнинг 5 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўзини Нуриддин деб таништирган фуқаро бир АҚШ долларини «қора бозор» курсида 8500 сўмдан айирбошлашни таклиф қилгани ҳақида маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Бош прокуратура ва ИИББ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тадбирда 10 минг АҚШ долларини (курси 8500 сўмдан) айирбошлаётган 34 ёшли Аброр О. (ўзини Нуриддин деб таништирган), Рамиз А. ва 27 ёшли Нуриддин С. қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг