Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қора моғор» Ироқда ҳам қайд этилди: икки киши вафот этган

«Қора моғор» Ироқда ҳам қайд этилди: икки киши вафот этган

Фото: «РИА Новости»

Ироқнинг жанубида жойлашган Зиқар муҳофазасида (вилоятида) камида икки киши мукормикоз ёки «қора моғор»дан вафот этди. Соғлиқни сақлаш департаменти вакили Аммар ал-Замилининг хабарига кўра, касалликни юқтириш бўйича тўртта ҳолат қайд этилган.

Ҳар икки ўлим ҳолати муҳофаза марказий шаҳри Насирияда рўй берган бўлиб, коронавирус асоратлари билан бевосита боғлиқлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «қора моғор» замбуруғли инфекцияси биринчи бўлиб қайд этилган Ҳиндистонда кейинчалик касалликнинг «оқ» ва «сариқ» турлари ҳам аниқланганди.

«Қора моғор» замбуруғли споралар орқали инсонга ўтади. Организмга шикастланган тери (кесилган, тирналган ва куйганда) орқали ўтади. Илгари коронавирус билан оғриганлар ёки қандли диабети бор инсонлар учун бу инфекция хавфли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг