Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори оламдан ўтди
Кеча Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори Бахитбек Элмонов вафот этди. Ҳозирча унинг нима сабабдан оламдан ўтгани ҳақида аниқ хабарлар маълум қилинмаётир.
48 йил умр кўрган Б. Эломонов ташаббускорлиги ва тиниб-тинчимаслиги билан тилган тушганди. Нукус давлат педагогика институтида ишлаётган даврида ўша пайтнинг ёшлар ташкилоти бўлмиш «Камолот» ижтимоий ҳаракатининг фаол аъзоси сифатида «Элегант» марказини очганди.
Б.Элмонов ушбу олий ўқув даргоҳида бўлажак журналистларга дарс бериш билан бирга ўзининг журналистик фаолиятини ҳам ҳавас қиладиган даражада олиб борди. У «Жаслар-ТВ» телеканали ва «Нукус - ФМ» радиостанцияларини ташкил қилган.
2018 йилдан эътиборан Қорақалпоқ телерадиокомпанияси директори лавозомида ишлаб келаётганди.
Марҳумни Ўзи раҳмат қилсин, яқинларига чиройли сабр берсин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter