Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшни давлат энергетика тизимида авария: Марказий Осиё бўйлаб узилишлар рўй берди

Қўшни давлат энергетика тизимида авария: Марказий Осиё бўйлаб узилишлар рўй берди

Фото: Gazeta

Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатди. 

Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар берди. Ҳолат Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга ҳам таъсир қилган. 

Хабарларга кўра, Бишкек, Олмаота ва Душанбе шаҳарларида электр таъминотида оммавий узилишлар кузатилмоқда.

Хусусан, Олмаота ва Олмаота вилоятида 500 кВ ҳаво электр узатиш линияларининг фавқулодда узилиши натижасида электр узилишлари юз берди. Қозоқ ОАВларига кўра, бошқа ҳудудлар, масалан Чимкентда ҳам электр узилишлари юз берган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг