Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшнилари Камала Ҳарриснинг кўчиб кетишини исташяпти

Қўшнилари Камала Ҳарриснинг кўчиб кетишини исташяпти

Фото: WSJ

АҚШ президентлиги учун курашаётган Камала Ҳаррисга қўшнилари овоз беришмоқчи, фақат кўчиб кетса бас...

Ҳаррис Вашингтондаги вице-президент расмий қароргоҳида яшаётган бўлса-да, олис Лос-Анжелесдаги (Брентвуд тумани) қўшнилари президентлик пойгаси залворини ўз танларида ҳис этишмоқда, деб ёзди The Wall Street Journal.

Брентвуддаги кўчани тинмай ёпишади, хавфсизлик чоралари ҳаддан зиёдлигидан машиналар тиқини юзага келмоқда. Қўшниларидан бири Ҳаррис уйини сотиб кўчиб кетса, унга бажонидил овоз беришини айтди.

Камала Ҳаррис Лос-Анжелесдаги 325 квадрат метр майдонга эга уйига тез-тез бориб туради (уйни эри 2012 йилда сотиб олган). Бироқ солиқ тўловчиларнинг пуллари сарфланадиган сафарларини расмий тадбирлар ниқоби остида яширади, деб ёзди WSJ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг