Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон коронавирус бўйича Хитойдан ўтиб кетди

Қозоғистон коронавирус бўйича Хитойдан ўтиб кетди

Фото: «Kazakhstanlife.ru»

Қозоғистонда ўтган бир кеча-кундузда 1 544 та коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди. Умумий касалланганлар сони 86 192 кишига етди, дея хабар берди бугун, яъни 29 июль куни махсус комиссия.

Коронавирусдан тузалганлар сони 56,6 минг кишидан ошди. Мамлакатда 793 та ўлим ҳолати қайд этилган.

«Яна 1 544 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати рўйхатга олинди, улардан 784 нафари аломатли, 760 нафари аломатсиз ташувчилар ҳисобланади», — дейилади комиссиянинг Telegram-каналидаги хабарида.

Энг кўп Олмаота (271) ва Нурсултонда (250) аниқланган.

«Worldometer»нинг коронавирус бўйича тузган рейтингига кўра, Қозоғистон 26, Хитой 27-ўринда. Маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 84 060 кишига етган. Шундан 4 634 нафари вафот этган, 78 944 нафари тузалган. Қолган 482 киши шифохонада даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг