Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурбонларнинг 3 нафари бир қишлоқдан экани маълум бўлди

Қурбонларнинг 3 нафари бир қишлоқдан экани маълум бўлди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида вужудга келган фавқулодда вазият юзасидан янги маълумот берилди.

ФВВ матбуот хизмати хабарида келтирилишича, воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди:

  1. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;
  2. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;
  3. 1999 йилда туғилган,  Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;
  4. 1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;
  5. 1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли;
  6. 1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқиновичдир.

Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

«Xabar.uz» таҳририяти жамоаси ҳодиса оқибатида қурбон бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг