Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуёш энергиясини тоза ёқилғига айлантирувчи нанокристаллар аниқланди

Қуёш энергиясини тоза ёқилғига айлантирувчи нанокристаллар аниқланди

Фото: «Hurriyet.com»

Австралиянинг «Curtin» университети олимлари қуёш энергиясини водород каби тоза ёқилғига айлантирадиган катализатор вазифасини ўтовчи нанокристалларни аниқлади, дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» нашри.

Бу кристаллар таркибида заҳарли моддалар йўқ. Тадқиқот гуруҳи раҳбари Гохуа Цзянинг маълум қилишича, қуёш нуридан энергия олиш ва бу энергияни водородга ўхшаш тоза ёқилғига айлантиришда ишлатиладиган катализаторларда платина, иридий ва рутений каби оғир металлар билан кадмий каби яримўтказгичларга эҳтиёж сезилган. Айтилишича, кадмий ўта заҳарли, платина, иридий ва рутений эса жуда қиммат. Нано кристалли янги усул арзон ва зарарсиз бўлиб, уни турли соҳаларда қўллаш мумкин. Аммо гап айнан қайси кристаллар ҳақида кетаётгани маълум қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг