Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: «ZTE» смартфонлар савдосини тўхтатди

Расман: «ZTE» смартфонлар савдосини тўхтатди

Фото: «NV.ua»

Экспертлар фикрича, «ZTE» АҚШ ва Хитой ўртасидаги «янги совуқ уруши»нинг илк қурбонига айланиши мумкин, деб хабар берди «NV.ua».

Хитойнинг «ZTE» компанияси унга АҚШда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлардан фойдаланишга тақиқ қўйганидан сўнг, «ўзининг йирик операцион фаолияти»ни тўхтатишга қарор қилди.

«ZTE» 9 май куни «асосий операциялари»ни тўхтатди. Компаниянинг Шенчжендаги заводида ишлаб чиқариш тўхтатилди, ишчилар эса ҳозирда ўзларига ажратилган ётоқхоналарда қолмоқда. «ZTE» акциялари билан савдо қилиш ҳам бир неча ҳафтага тўхтатилган.

Компания матбуот котиби ушбу вазиятга изоҳ беришдан бош тортган. Африка ва Яқин Шарқада 220 миллион одамга хизмат кўрсатувчи «MTN» мобиль оператори «ўзининг «ZTE»га бўлган садоқатини ҳисобга олган ҳолда» кутилмаган вазиятлар учун режа қурмоқда.

Смартфонларнинг «Taobao от Alibaba Group» майдонида сотилиши тўхтаган, бироқ «Aliexpress»да айрим моделларни топиш мумкин. Шунингдек, «ZTE»нинг онлайн-дўкони ҳам ёпилган.

«ZTE» компанияси дунёнинг 160 мамлакатида ўз бизнесини юритади, ходимлар сони 75 000 дан ортиқни ташкил этади. Америка бозорида компаниянинг илк смартфонлари 2011 йилда кириб келган. Компаниянинг АҚШ бозоридаги улуши 25 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари «ZTE» Миллий баскетбол ассоцациясининг бир нечта жамоасига ҳомийлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг