Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расул Кушербаев янги таклиф билан чиқди

Расул Кушербаев янги таклиф билан чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Telegramдаги каналида Конституцияга тергов органини алоҳида ташкилот сифатида киритиш таклифини билдирди.

Қайд этилишича, бугунги тергов тизимида одил судловни амалга оширишга халақит берувчи омиллар мавжуд.

«Тергов органини алоҳида қилиш вақти келди. Бу ҳақида кўп йиллардан бери таклифлар айтилади. Бироқ шу кунга қадар уни амалга оширишнинг фундаментал асоси яратилмади. Камига идоравий манфаат юзасидан бунга қаршилар ҳам кўп. Бироқ афсуски, прокуратурада бир вақтнинг ўзида тергов функцияси ҳам мавжудлиги сабабли прокуратурани ҳамон фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчи, оқловчи орган, деб бўлмайди. Идора нуфузи ва манфаати, «погон ҳурмати» каби инсон омили билан боғлиқ «қаричлар» унинг оқловчи сифатида одил судловни амалга оширишига халақит беради.

Шунингдек, жойларда одил судловни амалга оширишда муҳим бўғин – ички ишлар терговчиларининг бир вақтнинг ўзида ҳудудий ИИБ бошлиғига бўйсуниши ҳам мантиқсизлик. Чунки ҳар доим ҳам ИИБ бошлиғи терговдан чиққан, тергов сир синоатларидан хабардор шахс бўлмаслиги мумкин.Умуман айтганда, одил судловни амалга оширишда терговнинг ҳар қандай таъсирлардан ҳоли, холис орган бўлиши учун барча давлат органлари, шу жумладан, Ички ишлар, прокуратура, Давлат хавфсизлик хизматининг тергов функцияларини ўзида жамлаган алоҳида тергов органини ташкил этиш зарур. Ушбу масала Конституцияда алоҳида акс эттирилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бу демократик принципларга мос, инсон ҳуқуқлари юксак даражадаги одил судловни амалга оширишга кўмак берган бўларди», – деб ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг