Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» катта трансферга тайёрланмоқда

«Реал» катта трансферга тайёрланмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни сотиб олишга жиддий киришди.

ESPN хабарига кўра, Мадрид клуби 19 ёшли ярим ҳимоячи учун 100 миллион евродан кўпроқ пул таклиф қилишга тайёр. Клуб англиялик футболчининг трансфери бўйича музокаралар январь ойида тезлашишига ишонмоқда.

Беллингем Мадриднинг асосий мақсади ҳисобланади. «Реал Мадрид» футболчи учун «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Ливерпул» билан курашмоқда.

«Реал» ёзда Тчуамени учун курашда «Ливерпул»ни ортда қолдирган эди. Мадридликлар Беллингем билан ҳам худди шундай йўл тутишга умид қилмоқдалар. Улар Беллингемни ёш Тчуамени, Камавинга ва Валверде ҳаракатланадиган ярим ҳимояга мукаммал қўшимча сифатида кўришмоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Боруссия» сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. У ЖЧ-2022да Англия терма жамоаси сафида бешта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг