Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» Парижда «ПСЖ»ни «тиз чўктирди»

«Реал» Парижда «ПСЖ»ни «тиз чўктирди»

Фото:

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Реал»ни, «Ливерпуль» эса «Порту»ни қабул қилди.

Мусобақанинг энг қизиқарли беллашувларидан бири сифатида эътироф этилган «ПСЖ» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви ҳам Мадрид клуби ғалабаси билан якун топди.

Учрашувнинг 51-дақиқасида Криштиану Роналду жамоасининг чап қанотдан бошланган ҳужумини боши билан якунлаб, ҳисобни очди.

Орадан роппа-роса 20 дақиқа ўтиб, Париж клуби мувозанатни тенглаштирди. Кавани жамоасига умид бахш этди.

Аммо Верраттенинг ҳакамга билдирган норозилиги қимматга тушди. У ўзига нисбатан ишлатилган қўполликни пайқамаган ҳакамга жиддий эътироз билдирди ва иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.

Кучсизланиб қолган Париж клуби босимга узоқ дош бера олмади ва Каземиро иккинчи голни уриб, беллашув тақдирига нуқта қўйди.

Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Реал» чорак финалга йўл олди.

Параллел тарзда ўтган иккинчи учрашув – «Ливерпуль» – «Порту» баҳсида эса ҳисоб очилмади. Ўтган ўйинда рақиби дарвозасига бешта гол урган инглиз клуби кейинги босқичга йўл олди.

ЕЧЛ 1/8 финал, жавоб учрашуви
ПСЖ Франция – Реал Мадрид Испания 1:2
Голлар: 0:1 – 51 Роналду, 1:1 – 71 Кавани, 1:2 – 80 Каземиро.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг