Ривожланаётган мамлакатларнинг энг яхши университетлари рейтинги янгиланди
«Times Higher Education» журнали ривожланаётган мамлакатларнинг энг яхши университетлари рейтингини (THE Emerging Economies University Rankings) янгилади. Тўлиқ рейтинг бу ерда.
Рейтингга кирган университетлари сони бўйича Хитой мутлақ етакчи, аммо ўртача энг юқори балларни Жанубий Африка Республикаси ва Саудия Арабистони университетлари қўлга киритган.
Ривожланаётган мамлакатлар етакчи 10 университетининг 7 таси Хитойга тегишли, шунингдек, Россия, Тайвань ва ЖАРнинг биттадан униерситет кучлилар қаторида.
- Цинхуа университети (Хитой)
- Пекин университети (Хитой)
- Чжэцзян университети (Хитой)
- Хитой фан ва технологиялар университети (Хитой)
- Москва давлат университети (Россия)
- Шанхай транспорт университети (Хитой)
- Фудань университети (Хитой)
- Тайвань миллий университети (Тайвань)
- Нанкин университети (Хитой)
- Кейптаун университети (ЖАР)
Университетлар рейтингини тузишда 13 та омил 5 гуруҳга бўлиб ўрганилган: таълим бериш ва олиш сифати (30 фоиз), илмий тадқиқот (30 фоиз), илмий ишлардан иқтибос келтирилиши (20 фоиз), талабалар ва ходимларнинг халқаро мобиллиги, яъни бошқа университетлар билан ҳамкорлик (10 фоиз) кабилар.
Рейтингга жами 47 мамлакатдан 533 та университет киритилган. Хусусан, Россиянинг 40 га яқин, Латвиянинг 3 та, Қозоғистоннинг 2 та университети киритилган ушбу рейтингда Ўзбекистондан биронта ҳам университет йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter