Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига фақат жаҳон чемпионати учун вақтинчалик модда қўшилди
![Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига фақат жаҳон чемпионати учун вақтинчалик модда қўшилди](https://xabar.uz/static/crop/2/4/920__95_2498360774.jpg)
Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига биринчи маротаба вақтинчалик модда қўшилди.
Вақтинчалик модда 2018 йилда Россияда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига ноқонуний чипталар сотилиши билан боғлиқ бўлиб, фуқароларга ўйинларга кириш билетининг 20 бараваридан 25 бараваригача бўлган миқдорда, ташкилотларга эса 1 млн. рубль миқдорида жарима солиниши ва 3 ойгача фаолиятини таъқиқлаб қўйиш жазоси кўзда тутилмоқда.
Ушбу вақтинчалик модданинг амал қилиши Жаҳон чемпионати якунига етиши билан тугатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter