Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Саудия Арабистонидан ўзиб кетди

Россия Саудия Арабистонидан ўзиб кетди

Фото: «Анадўлу»

«Россия шу йил май ойида ҳар куни ўртача 10,6 миллион баррел нефт қазиб олиб, Саудия Арабистонини ортда қолдирди», — дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Россия федерал статистика хизмати («Росстат») маълумотларига кўра, май ойида ўртача 10,6 миллион баррел нефт қазиб олган Россия айни пайтда 9,99 миллион баррел нефт олаётган Саудия Арабистонини ортда қолдирган.

Нефт экспорт қиладиган мамлакатлар ташкилоти (OPEC) май ойида кунига жами 31,9 миллион баррел нефт қазиб олинганини маълум қилди. Шунинг 4,5 миллион баррели Ироқ ҳиссаси тўғри келади.

Шу йил январ–май ойларида қазиб олинган жами нефтнинг 28 фоизи Россиянинг ҳиссасидир. Май ойида нефтнинг тонна ҳисобидаги нархи 508 долларни ташкил қилди.

«OPEC»ка аъзо давлатлар шу йил 23 июн куни Венада ўтказилган йиғилишда нефтнинг кунлик қазиб олинишини 1 миллион баррелга оширишга келишиб олган эди.

Шундан келиб чиқиб Россия нефт қазиб олишни яна 200 минг баррелга оширмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг