Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда Америка газетаси мухбири қўлга олинди

Россияда Америка газетаси мухбири қўлга олинди

Эван Гершкович.

Бугун, 30 март куни Россия федерал хавфсизлик хизмати The Wall Street Journal мухбирини жосусликда гумон қилиб ҳибсга олди.

«РИА Новости»нинг ёзишича, гап «The Wall Street Journal»нинг Москвадаги бюросининг 32 ёшли ходими Эван Гершкович ҳақида кетмоқда. Мухбир Россия мудофаа саноати корхонаси ҳақида давлат сири материаллар йиғишда гумон қилинмоқда.

Аввалроқ Эван Гершкович Екатеринбургда ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мустақил нашрларга кўра, Гершкович Екатеринбургга «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ва «махсус операция» ҳақида материал ёзиш учун келган бўлган.

Эван Гершкович қарийб олти йилдан бери Москвада яшаб, Американинг The Wall Street Journal газетаси учун Россия ва Украинадаги воқеаларни ёритиб келади. У аввал Agence France-Presse, The Moscow Times ва The New York Times нашрларида ишлаган. Гершковичнинг охирги мақоласи 28 март куни The Wall Street Journal нашрида чоп этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг