Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг энди ўз «ТрАМП»и бор

Россиянинг энди ўз «ТрАМП»и бор

Фото: RuNews24

Россияда кенг функцияли, хусусан, транспорт мақсадларида фойдаланилувчи учувчисиз қурилма — дрон ишлаб чиқилди. РИА Новости хабар беришича, узоқ масофага учувчи дронга «ТрАМП» (транспортная авиационная многофункциональная платформа — транспорт авиация кўп функцияли платформаси) дея ном берилган.

Қизиқ, нега ТАМП эмас, айнан ТрАМП?..

Дрон 250 килограммгача юкларни 600 километрдан олисроққа етказади. Кўринишидан кичик самолётни эслатади, унга ортилган юкни маълум нуқтада парашютда ерга ташлаш мумкин. Қолаверса, учувчили самолётлар учун хавфли шароитларда ушбу дрондан фойдаланиш мумкин, дейилади хабарда.

Қишлоқ хўжалиги ишларида (экинларни чанглатиш, дори сепиш), катта ҳудудларни мониторинг қилишда ҳам ушбу дроннинг имкониятлари юқори баҳоланяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг