Россияда ўнлаб одамлар ҳибсга олинмоқда
Бугун Россия бўйлаб мухолифатчи Алексей Навалний хотирасига бағишланган митингларда ўнлаб одамлар ҳибсга олинди.
Россиянинг 16 шаҳрида Алексей Навалний хотирасига бағишланган митингга келган 67 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда ОВД-Инфо инсон ҳуқуқлари портали.
Ҳуқуқ фаолларига кўра, Воронеж шаҳри ва вилоятда, Сочи, Москва, Нижний Новгород, Новосибирск, Улан-Уде, Владикавказ, Қозон, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Омск, Томск, Нижневартовск, Златоуст, Астрахан шаҳарларида одамлар ҳибсга олинган.
Ҳибсга олинганлар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ва бир журналист ҳам бор. Ҳибсга олинганлар сони ортиб бормоқда, рўйхатлар эса ўсишда давом этмоқда.
ОВД-Инфо қайд этилганидек, Россиянинг кўплаб шаҳарларида полиция Навалний тарафдорлари гул қўйиши мумкин бўлган ёдгорликларни қўриқлаган. Москвада бир неча фаол Алексей Навалний билан видолашиш учун кетаётганда қўлга олинди, қабристондан қайтганлар ҳам қўлга олингани маълум.
Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи Алексей Навалний 16 феврал куни турмада вафот этганди. Бугун, 1 март куни у Москвада дафн этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter