Россияда ўзбекистонлик фуқарони ўғирлашди
![Россияда ўзбекистонлик фуқарони ўғирлашди](https://xabar.uz/static/crop/1/4/920__95_149296106.jpg)
Москва шаҳридаги Россия федерациясининг тергов қўмитаси бош тергов бўлимининг тергов органлари 28 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатмоқда. У ўзбекистонлик фуқарони ўғирлашда ва зўравонлик қилишда айбланмоқда.
Тергов маълумотига кўра, 2018 йил 28 мартда гумонланувчи номаълум шахс билан ўзбекистонлик фуқарони ўғирлаб, унга тегишли пул маблағини зўравонлик йўли билан олишга қаратилган жиноятга қўшилган.
Ўзаро тил бириктирган шахслар режа ишлаб чиқиб, фуқаро яшаётган Москва шаҳридаги Ленинград проспектида жойлашган уйга келишган ва жабрланувчига ташланишган. Сўнг унга жисмоний тан жароҳати етказиб, автомашинага жойлашган.
Шундан кейин улар ўзбекистонлик шахсни Янги Москва ҳудудига олиб келиб, қурол билан таҳдид қилишган ва озод этишлари учун 600 минг рубль сўрашган.
Жиноят қидирув бўлимининг ёрдами билан жабрланувчи озод қилинган. Айни вақтда эса жиноятчилар эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter