Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда полиция 15 нафар ўзбекистонликни қамаб қўйди

Россияда полиция 15 нафар ўзбекистонликни қамаб қўйди

Россияда полиция 15 нафар ўзбекистонликни қамаб қўйди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари вазиятга аниқлиқ киритиш мақсадида 2024 йил 8 августда Россия ИИВнинг Москва вилояти Одинтсова шаҳар округидаги бўлимида бўлишди.

Учрашув давомида, ҳақиқатда, полиция бўлимида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди. Улар Россия ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Одинтсова шаҳар округида ўтказилган рейд натижасида ҳибсга олинган.

«Уларнинг Москва вилояти ҳудудида, тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан меҳнат фаолиятини ноқонуний равишда олиб боришганликлари аниқланди», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, улар кейинчалик Россия Федерациясидан чиқариб юбориш учун Россия ИИВнинг Москва вилояти бош бошқармаси чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг