Россияда яна ёнғин: бу сафар Ленинград вилоятида

Бугун, 31 март куни Россиянинг Ленинград вилоятидаги олтингугурт омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ҳудуд махсус хизматларидаги манбанинг маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.
«Уст-Луга аҳоли тураржойида 150 квадрат метрли олтингугурт омбори ёнган», дея маълум қилган агентлик суҳбатдоши.
Унинг айтишича, жароҳатланганлар йўқ, ёнғин сабаблари эса ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter