Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги ўзбек жамияти раҳбарига нисбатан суд ҳукм ўқиди

Россиядаги ўзбек жамияти раҳбарига нисбатан суд ҳукм ўқиди

Жорий йилнинг январ ойида Россиядаги «Ватандош» ўзбек жамияти раҳбари бозорларда тухум нархининг ошишига нисбатан юмор билан чиқиш қилган Усмон Баратов ҳибсга олинган эди.

У аҳоли ўртасида адоват ва нафрат уйғотганлик (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282-моддаси 2-қисми)да айбланди.

Яқинда бўлиб ўтган Москва вилояти Ступинский шаҳар судида мазкур иш доирасида Усмон Баратовга нисбатан ҳукми чиқарилган. Унга кўра, Баратов 4 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Эслатиб ўтамиз, Баратовга қарши иш январ ойида Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг шахсий кўрсатмаси билан очилган. Эркакнинг таъқиб қилинишига унинг Одноклассники саҳифасидаги нашр сабаб бўлган. У Россияда тухум нархи ошгани ҳақидаги хабарлардан сўнг товуқлар суратини карикатура қилган  ва тагига «Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринг», мазмунида изоҳ қолдирган эди. 

Жорий йилнинг 27 февралида эса Усмон Баратов Росфинмониторинг экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилган.

Ўз навбатида, Баратов ўзига нисбатан билдирилган айбловларга нисбатан, товуқларнинг сатирик сурати махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларига бирор алоқаси йўқлигини айтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг