Россиядаги ўзбекистонликларга ёрдам берувчи «Саховат» ёрдам маркази ташкил этилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида, бир гуруҳ ватандошларимиз «Саховат» ёрдам марказини ташкил этди.
COVID-19 пандемияси сабабли, Россия Федерациясида оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш уларнинг асосий вазифасидир.
16 апрелдан бошлаб марказ саховат.рф портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.
Марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож ўзбекистонлик фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштиришмокда.
Биринчи навбатда, ёрдам аёлларга, қарияларга, ногиронлар ва ёш болаларга кўрсатилади.
Бундан ташқари, марказ +79167977772 «ишонч телефони» орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.
Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз: банк пул ўтказмалари (саҳифа бу ерда) орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёки «Саховат» ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter