Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияликлар Тошкент вилоятида қиймати 15 млн доллар бўлган завод қурмоқчи

Россияликлар Тошкент вилоятида қиймати 15 млн доллар бўлган завод қурмоқчи

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида вилоят масъуллари Россиянинг Москва вилояти губернатори Андрей Воробев билан онлайн мулоқот олиб борди.

Мулоқотда ўтган йиллар давомида икки томон ўртасида қўшма лойиҳалар мувафаққиятли амалга оширилгани қайд этилди. Нурафшон шаҳрида ҳамкорликда ишга туширилган қиймати 10 миллион долларлик салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ва келгусида кенгайтириш ишлари режа қилинди.

Эндиликда, москваликлар вилоятда мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритишга ихтисослашган умумий қиймати 15 миллион долларлик яна бир йирик лойиҳани амалга оширмоқчи эканлигини таъкидлади. Шу мақсадда Тошкент вилояти томонидан ер ажратиш ва коммуникация тизими масалаларида кўмак зарурлиги билдиридди.

Ушбу таклиф Зойир Мирзаев томонидан қўллаб-қувватланиб, Янгийўл тумани энг мақбул ҳудуд эканлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида Зойир Мирзаевнинг Бўстонлиқ туманида дам олиш масканлари барпо этиш, яъни, меҳмонхоналар, болалар учун соғломлаштириш оромгоҳлари, саноторийлар, дор йўллари қуриш, шунингдек, халқаро стандартларга мос вилоятда рус ва инглиз тилларига ихтисослашган таълим муассасаси ташкил этиш таклифлари ҳам ижобий маъқулланди.

Маълум қилинишича, ўрганиш ишларини олиб бориш учун Россия делегацияси сентябр ойида Тошкент вилоятига келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг