Руслан Жуманиёзов Ҳазорасп тумани ҳокими этиб тайинланди
Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Жуманиёзов Руслан Рустамович - халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Руслан Жуманиёзов бунга қадар Янгибозор тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Ҳазорасп туманига аввал Мақсудбек Абдуллаев раҳбарлик қилиб келаётганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter