Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташрифи доирасида мамлакат пойтахтидаги «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Мирзиёева Ўзбекистонда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш устида иш олиб борилаётган бир пайтда, Қозоғистоннинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш муҳим эканини таъкидлади.

«Ишонаманки, мазкур йўналишда ўзаро тажриба алмашиш нафақат мамлакатларимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақасига янада кўпроқ инвестиция жалб қилишга ёрдам беради», — деб ёзди администрация раҳбари.

Аввалроқ Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг