Самарқандда 5та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди: бир киши жабрланди
2026 йил 10 май куни соат 19:15лар атрофида Самарқанд шаҳри Намозгоҳ кўчасида «BYD», «Tracker», «Gentra», «Cobalt», «Onix» ва «Spark» русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, «BYD» ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрини ошириб, рул бошқарувини йўқотган ва кетма-кет бошқа автомашиналарга урилган.
Оқибатда «Tracker»нинг йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ички ишлар органлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter