Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самолёт йўловчининг ўлими сабаб Тошкентга фавқулодда қўнди

Самолёт йўловчининг ўлими сабаб Тошкентга фавқулодда қўнди

«British Airways» компаниясининг Исломободдан Лондонга учаётган Boeing 777-200ER самолёти 22 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.

Қайд этилишича, ушбу рейсдаги 83 ёшли йўловчи аёл ўзини ёмон ҳис қилган. Самолёт Тошкентга етиб келганида аёл вафот этган. Барча йўловчилар самолётдан туширилиб, Тошкент аэропорти ҳудудига жойлаштирилган.

Тошкент аэропорти ходимининг сўзларига кўра, аёлнинг ўлимига сабаб юрак уришининг тўхташи бўлган. У марҳуманинг қайси давлат фуқароси эканлигини айта олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг