Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санкт-Петербург марказидаги портлашда ҳарбий мухбир ҳалок бўлди

Санкт-Петербург марказидаги портлашда ҳарбий мухбир ҳалок бўлди

Санкт-Петербург марказида кафедаги портлаш юз берди.

Натижада, бир киши ҳалок бўлди, яна олти киши жароҳат олди, деб ёзади ТAСС фавқулодда хизматларга асосланиб.

«112» Телеграм-каналида 16 нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилган.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган шахс ҳарбий журналист ва блогер Владлен Татарскийдир. У Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейинги ҳарбий ҳаракатларни ҳам фаол ёритиб келган. 

Кафеда Татарскийга ҳайкалча совға қилинган, портловчи ускуна айнан шу ҳайкалчанинг ичида бўлган, дейилади воқеа тафсилотларида. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг