Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайлов-2021: ЕХҲТ расмийлари журналистлар билан учрашди

Сайлов-2021: ЕХҲТ расмийлари журналистлар билан учрашди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ) миссияси сайловлар бўйича катта маслаҳатчилари Алексей Гримов ва Матина Баккер-Циганниковалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда асосий эътибор яқинлашиб келаётган президентлик сайлови ва уни ёритиш масалаларига қаратилди.

Эътиборлиси, учрашувда экспертлар ҳам журналистларга саволлар билан юзланишди. Хусусан, сайловларни ёритишда блогер ва журналистларнинг роли қандай бўлиши ва чекловлар борми, деган савол баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Учрашувда иштирок этганларга кўра, бундай чекловлар мавжуд эмас ва келаётган сайловда улар фаол иштирок этиш ва жараённи кенг ёритишни режалаштиришган.

Эслатиб ўтмоқчимиз, жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистон президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Унда ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳам фаол қатнашиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг