Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. «Немис машинаси» уйғонди (видео)

ЖЧ-2018. «Немис машинаси» уйғонди (видео)

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг «F» гуруҳидан ўрин олган Германия ва Швеция ўртасидаги ўйин якунига етди.

Амалдаги жаҳон чемпионлари ушбу баҳс олдидан қийин аҳволга тушиб қолган эдилар. Мексикадан биринчи турда учралган мағлубият германияликларга 2-турда фақат ғалаба қозониш шартини қўйганди. Чунки бу ўйин вақтига келиб, Мексика ўз очколари сонини 6 тага етказиб олган, Швецияда ҳам 3 очко бор эди. Навбатдаги мағлубият немисларни мундиални гуруҳ босқичидан тарк этишга мажбур қиларди.

Шундай қалтис вазиятда бошланган 2-тур ўйини Йохим Лёв шогирдлари учун янада оғир синовларни тақдим этди. Швеция биринчи бўлимда ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошларида «немис машинаси» ҳисобни тенглаштира олди. Шундан сўнг ўйин янада шиддатли кўриниш олди. Учрашувнинг 82-дақиқасида Германия яна бир зарбага учради: жамоанинг асосий ҳимоячиси Боатенг майдондан четлатилди. Аммо фақат олдинга интилган немислар сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетишди. Белгиланган жаримадан Тони Кросс қойилмақом тарзда гол урди. Бу муваффақият «немис машинаси»ни қайта тирилтирди.

«F» гуруҳи

Германия - Швеция 2:1

Голлар: Ола Тойвонен 32, - 0:1. Марко Ройс 48, - 1:1. Тони Кроос 90+5, - 2:1.

Германия – 1.Мануэль Нойер, 18.Йозуа Киммих, 17.Жером Боатенг, 16.Антонио Рюдигер, 3.Йонас Хектор (Юлиан Брандт, 87), 8.Тони Кроос, 19.Себастьян Руди (21.Илкай Гюндоган, 31), 7.Юлиан Дракслер (23.Марио Гомес, 46), 11.Марко Ройс, 13.Томас Мюллер, 9.Тимо Вернер,

Швеция – 1.Робин Ульсен, 2.Микаэль Лустиг, 3.Виктор Линделёф, 4.Андреас Гранквист, 6.Людвиг Аугустинссон, 8.Альбин Экдаль, 7.Себастиан Ларссон, 17.Виктор Классон (21.Жимми Дурмаз, 74), 10.Эмиль Форсберг, 20.Ола Тойвонен (11.Йон Гвидетти, 78), 9.Маркус Берг (22.Киесе Телин, 90)

Огоҳлантиришлар: Альбин Экдаль 52, Жером Боатенг 71,

Четлатиш: Жером Боатенг 82.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг