Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018. Хорватиядан фейр-плей ва гуруҳда 100 фоизлик натижа

ЖЧ-2018. Хорватиядан фейр-плей ва гуруҳда 100 фоизлик натижа

Фото: «Reuters»

Муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал этган Хорватия Жаҳон чемпионатининг «D» гуруҳидан ўрин олган қизиқарли 3-тур беллашуивда исландияликларни ҳам таслим этди.

Аслида Хорватиянинг бу ўйинда йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Мураббий ҳам асосан захира ўйинчиларига имкон берди. Исландия учун эса ҳаёт-мамот ўйини эди бу. Исландлар ғалаба қозонса, плей-оффга чиқиш имконига эга бўлишлари мумкин эди. Бироқ Хорватия бу ўйинда осонликча мағлуб бўлиб, нариги жуфтликка панд беришни истамади ва ўзига хос фейр-плей намойиш этиб, нафақат мағлубиятга учрамасликни, балки ғалаба қозонишни ҳам уддалади. Шу тарзда Хорватия ўз тарихида биринчи марта гуруҳда 100 фоизлик натижа қайд этди. Исландия эса уйига қайтадиган бўлди.

«D» гуруҳи. 3-тур.

Исландия – Хорватия 1:2

Голлар: 0:1 – 53 Бадель, 1:1 – 76, Сигурдссон (пенальти), 1:2 – 90 Перишич.

Исландия – Халльдоурссон, Сэварссон, Ингасон, Сигурдссон (Сигурдарсон, 71), Магнуссон, Хадльвредссон, Гуннарссон, Гудмундссон, Сигурдссон, Бьярнасон (Траустасон, 90), Финнбогасон (Гудмундссон, 85).

Хорватия – Калинич, Едвай, Чорлука, Чалета-Цар, Пиварич, Бадель, Модрич (Брадарич, 65), Ковачич (Ракитич, 82), Пьяца (Ловрен, 69), Перишич, Крамарич.

Огоҳлантиришлар: Пьяца (14), Хадльвредссон (59), Финнбогасон (64), Едвай (83), Сэварссон (84).

Хорватия терма жамоасига плей-оффнинг дастлабки босқичида Дания рақиблик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг