Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сектор раҳбарлари муаммоларни ҳал қилмагунча кабинетига кирмайди» — Президент

«Сектор раҳбарлари муаммоларни ҳал қилмагунча кабинетига кирмайди» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сурхондарё вилоят фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш учун лозим бўлган ёрдам берилгани, энди ҳаммаси вилоят раҳбариятига боғлиқ эканини таъкидлаб ўтди.

— Биз ҳозир изланишдамиз, кечаги кун бугунга тўғри келмайди. Муаммолар ичига кирганимиз сари унинг кўлами ҳам ўзгаряпти.

Одамларнинг дардига дармон бўлиш учун имконият ҳам, шароит ҳам, маблағ ҳам бор. Аммо самара йўқ. Сектор раҳбарлари муаммоларни ҳал қилмагунча кабинетига кирмайди. Маҳаллага борсин, ёшлар, хотин қизлар, камбағал оилалар билан шуғуллансин.

Вилоятда Тошкентга боғлиқ бўлган бирорта масала қолмади. Биз барча ёрдамни бердик, энди ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Агар одамлар дарди билан яшасак, ҳаммаси яхши бўлади. Акс ҳолда ўрнингизни бўшатиб қўйинг, — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 1 миллиард 900 миллион сўм ажратилиши маълум қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг