Шаҳрисабзлик 16 ёшли қиз бедарак йўқолди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Ғалаба маҳалласи Ғ.Ғулом кўчаси 21/7-уйда яшаган 2005 йил туғилган Юсупова Мадина Оллоберган қизи 2021 йил 28 июль куни яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Алоҳида белгилари: буйи 155-160см, буғдой рангли, сочи жигарранг.
«Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз: 102, 75-522-7777, 75-522-7815, 99-580-82-98 телефон рақамларига ёки яқин орадаги Ички ишлар бўлимларига хабар беришингизни сўраймиз», – дейилади Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter